Қўшиқчи Согдиана иккинчи марта турмушга чиққанини мухлислар билишади, албатта. Унинг биринчи эри ҳинд эди. Унинг ҳозирги эри Башир Куштов мусулмон, Согдиана унга турмушга чиқиб, никоҳдан ўтган. Согдиана эрининг яна кимгадир уйланишини тасаввурига ҳам сиғдиролмайди. "Менимча, ҳар қандай аёл бунга тайёр бўлмаса керак. Кимнингдир бундан бахтли бўлишига шубҳам бор. Мен Баширга ишонаман, у мени, қанчалик таъсирчан одамлигимни, ҳамма нарсага рашк билан қарашимни билади, — деди Согдиана рус газеталаридан бирига. — Шундай бўлса, мен соғинчдан, юрак ёрилишидан ўлардим”. Бир неча ой олдин Согдиана Баширга Микаил исмли ўғил туғиб берганди. Қўшиқчининг айтишича, болалар ўртасида ҳеч қандай можаро йўқ. "Болалар унга беҳад меҳр билан қарашяпти. Ҳар доим Микуськамизнинг аҳволи қандай, бориб хабар олишимиз керак, дейишади. Чақалоғим ҳам болалардан ҳайратда, дарров таниб, жилмая бошлайди. Болалар уни жуда яхши кўришади: катталари ҳам, кичкиналари ҳам. Унга рашк қилиб қарашганини кўрмадим”. Бироқ Согдиана биринчи эридан бўлган ўғли билан ҳали кўришолганича йўқ. Шунга қарамай, қўшиқчи Аржунни кўришга умид қиляпти. "Қандай ёмон дақиқалар бўлганини айтгим йўқ, ҳаммаси ўтиб кетди”, — дейди у.