Мой сайт Четверг, 21.11.2024, 09:32
Главная | Регистрация | Вход Приветствую Вас Гость | RSS
SAYT MENYUSI
BO'LIMLAR
Futbol yangiliklari
Qiziqarli ma'lumotlar
Dunyo yangiliklari
Shou-bizne$ yangilklari
Mp3 ko'chirish
Fikr mulohaza
Web master uchun
Islom
Jaxon yulduzlari
Kompyuter uchun dasturlar
She'riyat olami
Tanlov
Kulgi-prikol
Foydali maslahatlar
MINI CHAT
XISOBLAGICH

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
SAVOLLAR

Оцените мой сайт
Всего ответов: 91
Главная » 2010 » Август » 16 » Ёшга қараб тўғри овқатланиш
03:08
Ёшга қараб тўғри овқатланиш
Овқатланиш тизими 20 ва 30 ёшда бир хил бўлиши мумкин эмас. Маълумки, ҳар 10 йилда моддалар алмашинуви жараёнлари 2% га секинлашади ва ўзи билан 2 кг ортиқча вазнни олиб келади. Ҳар бир туғилган кунингиз сизга ортиқча сантиметрлар эмас, балки қувонч бағишлаши учун калорияларнинг истеъмолини ўша 2% га камайтириш лозим. Айтайлик, ҳар кунлик рационингиз – 2500 ккал, бунинг 2 фоизи 50 ккал ташкил этади.

25 ёшгача

Бу пайтда организми ўзининг жисмоний имкониятлари чўққисида бўлади, модда алмашинуви узлуксиз ишлайди, агар ортиқча граммлар пайдо бўлса, шоколад истеъмол қилишни тўхтатишингиз билан вазнингиз яна ўз жойига қайтади. Ушбу ёшда энг хавфлиси – бу организмдаги моддалар алмашинуви жараёнини бошқарувчи тизимлардаги гормонал мувозанатнинг бузилишидир. Унинг ассоий аломати – иштаҳанинг ошиши. Бундай ёқимсиз ҳолат кучли стресс ёки оғир ташвиш туфайли юз бериши мумкин. Шунингдек, тўғри овқатланиш ҳам муҳим ҳисобланади. Бунда ёғсиз гўшт, сут маҳсулотлари ҳамда мева ва сабзавотларни биринчи ўринга қўйиш керак. Қуйида вазнингизни меъёрида ушлаб туришга ёрдам берадиган бир нечта маслаҳатларни келтирамиз.

* Иштаҳангиз очилиб кетдими? Дўкондан бир пачка чипс ёки шакар қиёмли сирок олиб егингиз келяптими? Очлик сизни бошқаришига йўл қўйманг, яхшиси бир дона олма ёки хурмо истеъмол қилинг.

* 18.00 дан кейин овқат емасликка ҳаракат қиляпсизми? Тунда очликдан уйғониб кетмаслик учун уйқу олдидан бир ош қошиқ асал қўшилган бир стакан илиқ сут ичинг, бир дона апельсин ёки грейпфрут истеъмол қилинг.

* Агар кун давомида ҳар 2 соатда ярим стакан илиқ ишқорли минерал сувини ичсангиз, иштаҳангиз камаяди. Албатта, дастлаб идишдан газни чиқариб юбориш керак. Илиқ минерал сув ошқозон шираси ажралиб чиқишини тўхтатади, ишқорли реакция туз кислотасини нейтраллаштиради ва шу тарзда очлик ўз долзарблигини йўқотади.

* Нуқтали уқалаш иштаҳани назорат остида сақлашга ёрдам беради. Қулоқ солинчагини бош ва кўрсаткич бармоқлар орасида уқаланг. Бу ишни иккала қулоқда бараварига амалга оширинг.

26 дан 30 ёшгача

Бу даврда ёғ ҳали унчалик фаол тўпланмайди, аммо айнан ҳозир ундан халос бўлиш лозим. Чунки йилдан-йилга тўпланган килограммларни йўқ қилиш қийинлаша боради. Ортиқча вазн ва саломатлик билан боғлиқ муаммолардан қочишни истайсизми? Унда витаминли комплексларни қабул қилинг.

Ҳомиладорлик, стресслар, парҳезга берилиб кетиш ва авитаминоз организмнинг дармонини қуритади. Ҳайз кўрганда қон йўқотиш билан боғлиқ темир моддаси танқислиги, вегетарианларга хос чекловлар бу даврда аёлларнинг тахминан ярмида кузатилади. Ҳар учинчи аёлга эса селен ва кальций моддалари етишмайди.

Вазнни меъёрида ушлаб туриш ёки ортиқча килограммлардан халос бўлиш учун ҳафтада икки марта енгил овқатлар кунини ташкил этинг.

40 ёшда, албатта, ҳаёт тугамайди. 40 ёшдан кейин ҳам аёл киши чиройли кўринишни истайди. Парҳезшунослар бу пайтда кальцийга бой сут маҳсулотларини истеъмол қилишни, рационга соядан (масалан, тофудан) тайёрланган таомларни киритишни, кўпроқ ғалладан тайёрланган нон ва бириктирувчи тўқималарга бой сабзавотларни истеъмол қилишни, қандсиз кўк чой ичишни тавсия этадилар. Шунда сиз сарвқоматни, ёшликни ва тетикликни сақлаб қола оласиз!

Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 2026 | Добавил: Azizbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
KIRISH SHAKLI
SAYTDAN QIDIRISH
SMS YUBORISH
Ucell Beeline MTS O'zbekiston PerFecTumMobile UzMobile


Copyright MyCorp © 2024
Конструктор сайтов - uCoz